Кириш Регистрация

«Барселона» бир ўқ билан икки қуённи уриши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» раҳбарлари Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлин Холанднинг агенти Мино Райола билан бир неча бор учрашишган, деб хабар беради Diario Sport.

Манба берган хабарга кўра, ушбу учрашувлар давомида 21 ёшли норвегиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун Каталония клуби Райоланинг яна бир мижози - «Аякс» ҳимоячиси Нуссаир Мазрауини сотиб олиши кераклиги маълум бўлди.

Қайд этилишича, «Барселона» бош мураббийи Хави бу келишувни қўллаб-қувватламоқда. Мураббийнинг фикрича, клуб учун Холанднинг трансфери 2003 йилда «ПСЖ»дан Роналдиньонинг трансфери каби кучли туртки бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Хави Мюнхенда Холанд билан учрашгани аввалроқ хабар қилинганди. Ҳужумчи жорий мавсумда 20 та ўйинда 23 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Норвегияликнинг Дортмунд клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Киритилди: 13:54, 04.03.2022.
Ўқилди: 6915 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.