«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Салернитана»ни (5:0) мағлуб этганидан сўнг, голсиз сериясидан хавотирда эканлигини тан олди. У хет-трикни қизига бағишлайди.
«Бу мен учун қийин давр бўлди, чунки ҳужумчилар гол билан яшайди. Жамоага гол керак эди. Мен ҳар доим бор кучимни беришга ҳаракат қиламан.
Хотинимга бу ҳақида кўп гапираман, чунки жамоага ёрдам бера олмаганимда хафа эдим. Аргентинадаги дўстларим ва оилам билан гаплашдим. Мен бу учта голни эндигина бир ёшга тўлган ва ҳозир уйда бўлган қизимга бағишламоқчиман, умид қиламанки, у ухлаяпти!» — дея Мартинес сўзларини келтирмоқда Sky Sport Italia.
Аргентиналик футболчи ушбу учрашувгача кетма-кет 10 та ўйин ўтказиб, гол урмаганди.