"Интер" устози Симоне Инзаги "Салернитана"га қарши йирик ғалабадан кейин Лаутаро Мартинес ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"У доимо менинг ишончимни оқлаган. Ундаги ишонч мени хурсанд қилади. Лаутаро майдонда жамоа учун доимо бор кучи билан курашади".
Лаутаро Мартинес ушбу баҳсда учта голга муаллифлик қилди. Айни дамда эса "Нераззурилар" жадвалда 58 очко билан пешқадамга айланиб олишди.