«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник клубдаги ўзининг келажаги борасида ўз фикрини билдирди.
«Билмадим... Мавсум охиригача шу ердаман, мен учун ўйинчиларнинг ривожланиши муҳим аҳамиятга эга. Биз скаутлар бўлими бошлиғи билан 1-2 марта учрашдик. Биз янги бош мураббий ҳақида кўп гаплашмадик», — деди Рангник.
Эслатиб ўтамиз, "МЮ" Ральф Рангник билан мавсум охирига қадар шартнома имзолаган. Жамоа ҳозирда янги бош мураббий қидирмоқда. Германиялик мутахассиснинг ишидан раҳбарият қониқиш ҳосил қилмаяпти.
«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг жорий мавсумида 27та ўйиндан кейин 47 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.