"Вест Хэм" футболчиси Деклан Райс ўз мақсадлари ҳақида гапирди. У ЕЧЛда ўйнашни тез орада хоҳлашини айтди:
"Бу мақсадим тез орада амалга ошишини истайман. Фақат мен эмас, барча ёш футболчилар ЕЧЛни орзу қилса керак. Чемпионлар лигаси менинг катта мақсадим ва бир кун келиб мен мусобақада иштирок этаман ва муваффақият қозонаман".
Аввалроқ Райс харидига "МЮ" ҳамда "Челси" қизиқиш билдиргани ҳақида хабар қилинган эди.