"Манчестер Сити" футболчиси Александр Зинченко Украина учун курашаётган ватандошларига миннатдорчилик билдирди. У шундай деди:
"Мен аввало бу ерда мени қўллаб турган одамларга миннатдорлик изҳор этаман. Ҳаммаси бундай бўлади деб ўйламаган эдим. Мен ватандошларимдан кўплаб хабарлар олмоқдаман. Мен билган украин халқи ҳеч қачон таслим бўлмайди. Мен юртни ҳимоя қилаётганларнинг барига раҳмат айтаман".
Зинченко эртага "МЮ"га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.