Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Павел Погребняк Моуриньо яшаган уйни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Россиялик ҳужумчи Павел Погребняк ижара муддати тугаганидан сўнг ҳам "Фулҳэм"да қолиш истагини билдирди. Футболчи Лондонда ўрнашиб, илгари Жозе Моуриньо истиқомат қилган уйда "уй тўйи" ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, "коттежчилар" "Штутгарт"дан 28 ёшли рус ҳужумчисини қишки трансфер дарчаси очилганда ижарага олишган эди. Павел эса Англиядаги карьерасини уч ўйинда 5 та гол киритиб бошлади ва ўз шахсига қизиқишни бениҳоя ошириб юборди.

Маълумки, ёзда эркин агентга айланувчи Погребняк учун "Астон Вилла" ҳам курашиб кўрмоқчи. Бироқ, афтидан, Павел бир тўхтамга келганга ўхшаяпти — у "Фулҳэм"да қолишни истамоқда.

Яқинда Погребняк Жозе Моуриньо "Челси"ни шуғуллантирган вақтларда истиқомат қилган уйга кўчиб ўтди. "Коттежчилар" билан доимий шартнома имзолангач, Павел бу уйни харид қилмоқчи. Боз устига, Германиядан Лондонга ўзининг севимли "Порше" автомобилини ҳам олиб келган.

"Менга Лондон жуда манзур бўлмоқда. Яшаётган ҳудудим тўғрисида гапирсам, "Челси"дан Фрэнк Лэмпард, Бранислав Иванович ва Рамирес, "Фулҳэм"нинг бир қанча футболчилари билан қўшниман. Турган уйимда эса илгари Моуриньо яшаган".

"Фикримча, Англияда қолишим эҳтимоли жуда юқори. Мен, мураббий ва раҳбарият — "Фулҳэм"даги келажагим борасида якдилмиз", — деган Погребняк "Твой День" нашрига берган интервьюсида.

Манба: http://fapl.ru
Киритилди: 18:24, 16.04.2012.
Ўқилди: 6872 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.