"Пари Сен-Жермен" клуби сардори ва ҳимоячиси Маркиньос жамоадоши Серхио Рамос ҳақида фикр билдирди.
"Серхио Рамос руҳий жиҳатдан жуда кучли инсон. Машғулотларда у қанчалик яхши формада қайтишни ва мавсумнинг қолган дақиқаларида жамоага ёрдам беришни истаётганини кўриш мумкин", - деди бразилиялик ҳимоячи.