Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Деян Журжевич: «Тайёргарлик яхши даражада бўлди»

Баҳо:
+ | -

Бугун Доҳадаги "Мерриотт" меҳмонхонасида ўйиндан аввалги матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб саволларга “Пахтакор” устози Деян Журжевич ҳамда ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов жавоб қайтарди.
 
Д.Журжевич: — Эртага ҳар икки жамоани муҳим ўйин кутиб турибди. Ғалаба қозонишни иккала томон ҳам бирдек истайди. Чунки муваффақият бизга кейинги босқичга йўл олишда яхши имконият тақдим этса, мезбонларга охирги умидни тақдим этади. Шу сабабли беллашувнинг қизиқарли тарзда ўтишини тахмин қилишим мумкин. Биз эса яхши ўйин намойиш этган ҳолда ўз мақсадимизга эришишни истаймиз.
 
— “Ал-Арабий” учун мусобақа тугаб бўлганми?
— Ҳозирча ҳеч нарса тўлиқ ҳал бўлгани йўқ. Гуруҳимиздаги вазиятни биргина ғалаба ўзгартириб юбориши мумкин. Шу сабабли “Ал-Арабий”нинг охирги имконият қолгунга қадар кураш олиб боришига ишонаман. Биз ҳам ўз навбатида ўйинга жиддий эътибор қаратамиз. “Пахтакор” билан ОЧЛда узоқроққа боришни хоҳлаймиз.
 
— Ўйинга тайёргарлик қандай олиб борилди?
— Ўз майдонимизда “Арабий”ни мағлуб этганимиздан кейин миллий чемпионатда икки учрашувда майдонга тушдик. Уларнинг бирида ғалаба қозондик, иккинчисида эса дуранг ўйнадик. Кейин эса айнан ОЧЛ баҳсига тайёргарлик кўришни бошлаб юбордик. Қатарга якшанба куни етиб келдик ва ўша куннинг ўзида биринчи машғулотни ўтказдик. Барча футболчилар учрашувга яхши кайфиятда ҳозирлик кўришяпти.
 
— Таркибда йўқотишлар борми?
— Ҳа, биринчи беллашувда жароҳат олган Санибал Ораховац ҳамон сафга қайтгани йўқ. Ўз навбатида ҳимоячи Илҳом Суюнов миллий чемпионат баҳсларида майдонга қайтди.

Т.Абдухолиқов: — Учрашув биз учун қийин кечиши табиий. Чунки “Ал-Арабий” энг охирги имкониятини эртанги ўйинда қўлга киритишга уриниб кўради. Бундай пайтда эса ҳар бир жамоа охирги лаҳзагача ҳаракат қилади. Биз ўйинга яхши тайёрландик. Умид қиламанки, машғулотларда жамоа билан бирга ишлаган жиҳатларимиз баҳсда фойда келтиради.

— Эртага жамоа фақат ғалаба учун ўйнайдими ёки “Банияс” очко йўқотган тақдирда дуранг ҳам етарли бўладими?
— Биз фақат ўз ўйинимизни кўрсатиб, зафар қучиш ҳақида бош қотиришимиз керак. “Ал-Арабий” билан беллашувда олдимизга ғалаба қозонишни қўйганмиз. Ушбу вазифани бажариш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 22:10, 16.04.2012.
Ўқилди: 5667 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.