"ПСЖ"нинг италиялик ярим ҳимоячиси Марко Верратти жамоаси қай усулда ғалаба қозониши яхшилигини айтди.
"90-дақиқада гол уриб, ғалаба қозониш одатдагидан чиройлироқ, лекин айни вақтда бу амалга ошириш жуда қийин иш. Ўйлайманки, мухлислар 20-дақиқада киритилган голдан кўра 90-дақиқада урилган гол эвазига ғалаба қозонишни афзал кўришади", - деди Верратти L'Équipe нашрига.