"Анжи" ҳужумчиси Самуэл Это′О собиқ бош мураббий Юрий Красножан билан Испания йиғини пайтидаги ораларидаги суҳбат ҳақида гапириб ўтди.
"Менимча, Красножаннинг бўшатилиши ҳақидаги саволлар раҳбариятга берилгани маъқул. Мен агар ўта керакли ўйинчи бўлганимда ҳам, қарорни улар қабул қиладилар.
Мен футболчи ва мураббийлар ўртасидаги суҳбатлар мазмуни оммавийлашиб кетишига қаршиман. Шунинг учун мен ҳеч қачон бу суҳбат мазмунини матбуот учун ошкор қилмайман", - дейди Это′О Россия-2 телеканалига.