Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

АПЛ – футбол гўзаллиги. Февралнинг қайноқ воқеалари биттада

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси қишки танаффусдан ўта тетик қайтди. Февраль ойи давомида бўлиб ўтган баҳслар бизга бир олам таассуротлат ҳадя этди. Клублар январь ойида харид қилинган футболчилари билан жангни давом эттиришга чоғланди. Қуйида сизнинг онгингизда февраль ойида қолган энг эсда қоларли ҳодисаларни қайта жонлантиришга уриниб кўрамиз.

10. «Тоттенхэм» ўз майдонида маҳв этилди

Аслини олганда «шпорлар» қишнинг сўнгги ойига яхши кайфият ҳамда формада етиб келганди. Бироқ ой улар учун омадсиз бошланди. Конте жамоаси «Саутгемптон»га қарши баҳсда 3-2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бунда ҳаммасини ўйин сўнггида киритилган иккита гол ҳал қилган эди (Муҳаммад Эльюнусси - 80ʼ, Че Адамс - 82ʼ).

9. Триппьернинг АПЛга гол билан қайтиши

Киран оёғини синдириб олишидан илгари «Ньюкасл» учун керак футболчи эканини исботлайди. Англия терма жамоаси аъзоси дастлабки иккита баҳсида, «Эвертон» ҳамда «Астон Вилла» қарши жарима зарбасидан гол урганди. Бу эса «Ньюкасл»ни хавфли зонадан узоқлаштиришга ёрдам берди.

8. Эски рақиблар «Эллан Род»да тўқнашди

АПЛ «Лидс» ҳамда «МЮ» ўртасидаги баҳсни узоқ йиллар кутди. «Оқлар» элитага қайтгач, бу ҳодиса содир бўлди. Жамоаларнинг бу мавсумдаги қарама-қаршилиги ҳам мухлисларни хафа қилмади. Шамол ва ёмғир билан ўтган баҳсда олтита гол урилди. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштириб олган мезбонлар, ўйин сўнггида 4-2 ҳисобида мағлубият аламига гирифтор этилди.

7. «Арсенал» «бўрилар»га қарши майдонни ёндирди

Футбол мухлислари сўнгги дақиқаларда урилган голларни севишади. 95-дақиқа эса айнан шундай даврдир. Дастлаб, ўз майдонида имкониятни бой бераётган тўпчилар Николья Пепенинг голи билан 82 дақиқада мувозанатни тиклади. Кейин эса, қўшиб берилган дақиқаларнинг бешинчисида Ляказетт катта саҳнага чиқди ва жамоасига ғалаба келтирди.

6. Ўртамиёналар қолиш учун ҳаёт-мамот жангига киришди

«Вилла Парк» стадионида ўтган баҳсда ҳамма нарсага гувоҳ бўлиш мумкин эди. Аввалига меҳмон жамоа – «Лидс» ҳисобни очди. Кейин эса Стивен Жеррард шогирдлари учта гол билан жавоб қайтарди. Аммо ҳисоб 3-1 кўринишида қолмади. «Астон Вилла»ни олдинда иккита жазолаш голи кутиб турган эди. Натижа эса 3-3 ва драма!

5. Габриэль Мартинелли тезкор сариқларга учради

«Вулверхэмптон» майдонида олдинда бораётган «Арсенал», ўйин тугашига йигирма дақиқа қолганида бир киши кам бўлиб қолади. Тўпчиларнинг бразилиялик ҳужумчиси Мартинелли арзимаган 10-20 сонияда иккита қўполлик учун қизил карточка орттириб олди ва майдонни тарк этди. Даниэл Поденсе ҳамда Шикиньюга нисбатан ишлатилган фолларни Майкл Оливер кечириб ўтирмади.

4. Ҳарри Кейн «Этиҳад»да ким аслида ким эканини кўрсатиб қўйди

Ушбу ўйин «Тоттенхэм» томонидан кўрсатилган энг ақлли ва заргарона баҳс эди. Ҳарри Кейн ёзда «Манчестер Сити»га ўтишни эплай олмагач, ушбу жамоа майдонига илк марта ташриф буюрди. Бу ташриф эса Гвардиола учун мутлақо «совға» эди. Англия терма жамоаси сардори 95-дақиқада дубл қайд этиб, жамоаси билан ғалабани илиб кетади.

3. Сон ва Кейн АПЛ рекордини янгилади

«Этиҳад»даги драмадан кейин Кейн февраль ойини энг яхшилар қаторида якунлашга муваффақ бўлди. У ва унинг шериги Сон АПЛ тарихидаги энг сермаҳсул жуфтликка айланди. Улар бу борада Дидье Дрогба ҳамда Френк Лэмпарддан ўзиб кетишди ва мутлақ етакчи бўлиб олди. Жуфтликнинг «Лидс»га қарши баҳсда 4-0 ҳисобини қайд этишда ҳам хизматлари катта эди.

2. «Гудисон Парк»да қайғули учрашув бўлиб ўтди

«Манчестер Сити»нинг «Эвертон»га қарши ўйини аламли хотирага бой бўлди. Баҳс аввалида ҳар икки томонда украиналик футболчилар бор эди. Украина терма жамоаси аъзолари Александр Зинченко ҳамда Виталий Мыкаленко ўз юртларидаги хунрезликлар сабабли бир-бирларига ҳамдардлик изҳор этишди. Ушбу ҳолатни бутун дунё ғам билан, айни пайтда эса кучли ҳиссиёт билан қабул қилди. Стадион эса уларни олқишлади. Ўша фурсатдаги футболчилар юзида қалбларининг тасвири намоён эди.

1. Кристиан Эриксен футболга, АПЛга қайтди!

Ажойиб ва қувонарли воқеа! Эриксен яна профессионал футболда. У яна ўзининг севимли лигаси бўлган АПЛни яшнатиш учун қайтди. Бундан саккиз ой илгари, Евро-2020 турнирида Дания терма жамоаси таркибида бўлгаб Эриксен ерга йиқилади. У юрак ҳуружига учраган эди. Шунга қарамай, ярим ҳимоячи ўзининг янги клубида фаолиятини қайта бошлай олди. «Брентфорд» таркибида Эриксен ўз дебютини амалга оширди. Бу ҳодиса бутун футбол оммаси томонидан хурсандчилик билан қабул қилинди.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 18:43, 06.03.2022.
Ўқилди: 1325 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.