Самир Ханданович “Интер” раҳбариятининг шартнома имзолаш борасидаги таклифини қабул қилди. Бу ҳақда Италия нашрлари хабар бермоқда.
37 ёшли дарвозабон шу ой охиригача расман шартнома имзолайди. “Интер” трансфер ойнаси пайтида янги дарвозабон сотиб олиши мумкин, шу билан бирга, Ханданович ҳам жамоада қолади.
Футболчи «Интер» сафида 2012 йилдан буён тўп тепади. Фаолияти давомида у клуб сафида 400 га яқин ўйин ўтказган.