Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Қаршидаги ўйинга чипталар бугундан сотувга чиқарилади

Баҳо:
+ | -

ОЧЛнинг 4-туридан ўрин олган “Насаф” – “Ар-Райан” жамоалари ўртасидага учрашувга қизиқиш ниҳоятда юқори.

Айни пайтда учрашув ўтказиладиган “Марказий” стадионда ўйинга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.  Клуб маркетинг бўлимидан олинга маълумотларга кўра, бугун тушдан сўнг “Марказий” стадион кассаларида ушбу учрашув чипталари сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Чипталар уч хил тоифада.  1-тоифа чипталар нархи 7000 сўм қилиб белгиланган ва ушбу тоифадаги  чипта эгаси стадиониннг шарқий ва ғарбий минбаридаги секторларда жойлашган ўриндиқлардан туриб ўйинни кузатиш имкониятига эга бўладилар.  

2-тоифа чипта нархи 5000 сўм. Бу тоифадаги чипталар билан шимолий ва жанубий минбардан туриб учрашувни бевосита кузатиш имконияти мавжуд. Шунингдек, учрашув учун ВИП чипталар ҳам тайёрланган. Ушбу чипта нархи эса 15000 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ар-Райан” учрашувига  18 апрел, чоршанба куни соат 19:30 да “Марказий” стадионда старт берилади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:10, 17.04.2012.
Ўқилди: 5686 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.