Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Миржалол Қосимов: «Ортга йўл йўқ!»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур доирасидаги “Бунёдкор” ва “Гамба Осака” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида дастлаб Миржалол Қосимов ва Шавкат Саломов иштирок этишди.

Миржалол Қосимов:
— Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. “Гамба Осака” — яхши жамоа. Бугунги кунга келиб ҳисобимизда 3 очко бор ва шунинг учун эртанги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Бу ўйин кўп нарсага аниқлик киритади. Шунингдек, эртанги ўйинни малакали ҳакамлар бошқаришига умид қиламан. Японияда бўлиб ўтган ўйинда ҳакам қўпол хатоларга йўл қўйди. Иккинчи гол пенальтидан киритилди ва бу вазиятда пенальти йўқ эди (тўп ўйинчининг қўлига эмас, кўкрагига текканди). Бу гол ўйинимизга катта таъсир кўрсатди.

Шавкат Саломов:
— “Гамба” — яхши жамоа. Йигитлар ўйинга тайёр. Бош мураббийимиз берган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилсак, ушбу ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонамиз.

— Кеча “Футбол шарҳи” кўрсатуви меҳмони бўлган Камолиддин Мурзоев “Гамба” билан ўйинда йигитларда ишонч етишмагани ва ишонч пайдо бўлганда эса гол ўтказиб юборилгании айтиб ўтди. Шунингдек, Мурзоев яратилган вазиятлардан фойдалана олмаслик касаллиги ўзбек футболида борлигини тан олди.
— Мурзоевнинг қандай касал эканини билмайман. Биласизми, эпизод кўп нарсани ўзгартириб юбориши мумкин. Осакада бўлиб ўтган ўйин бошида дарвозамизга тепилган тўп гол билан якунланди. Ишончим комил, дарвоза томон яна шундай 10 марта зарба берилса, Нестеров гол ўтказмайди. Лекин, ҳақиқатдан ҳам яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундай ҳолат фақат бизда эмас, бошқа жойларда ҳам бор. Европада ҳам футболчилар 3-4 метрдан бўш дарвозага гол ура олмаслик ҳолатлари учраб туради.
Бу касаллик эмас. Футболда шундай вазиятларнинг борлиги унинг мухлислар кўп. Ҳужумчиларга ўша лаҳзада концетрациянинг етишмаслиги туфайли ҳам гол ура олмай қолади. Йигитларимизда ишонч бор. Ишонч бўлмаганда, улар майдонга чиқмасди. Эртаги қўлдан келганча ҳаракат қилиб ва чиройли ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд этамиз, деган умиддаман. Ортга йўл йўқ.

— Шавкат, “Гамба Осака” ва “Навбаҳор” билан ўйинларда жамоа мағлубиятга учради. Бу мағлубиятлар жамоанинг руҳиятига қандай таъсир кўрсатди?
Ш.Саломов: — Намангандаги мағлубият ҳақидаги гапирадиган бўлсак, “Бунёдкор” бундай майдонда футбол ўйнаб ўрганмаган. Мағлубиятни майдон билан изоҳламоқчи эмасману, аммо бундай майдонда ўз ўйинимизни кўрсата олмаймиз. Зарафшондаги майдон аҳволи ҳам шундай эди. Ўзимизнинг майдонда “Шўртан” билан ўйнаб, ғалаба қозондик. Сиз айтган 2та мағлубият эса футболчиларнинг руҳиятига таъсир кўрсатмайди, деб ўйлайман.
М.Қосимов: — Намангандаги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимиз ҳам боришганди. Ўша куни ўйинимиз чиқмади. Кутилмаганда иккинчи тўпни ўтказиб юборгандан кейин йигитлар шошқалоқликка берилишди. Тошкентга қайтганимиздан кейин ўйинни таҳлил қилиб чиқдик. Иккинчи бўлимда ўзимизга хос бўлмаган ўйин қилдик. Бизнин ўйинимиз қисқа ва яқин масофаларга тўпни узатиб, тўпни назорат қилишдан иборат.

— “Гамба Осака”нинг етакчи футболчиси Эндо Тошкенттга келмаган. Бу ҳолат сизнинг ўйин услубингизга таъсир кўрсатиши мумкинми?
— Футбол жамоавий ўйин бўлгани учун битта ўйинчининг йўқлиги ўйинга таъсир кўрсатмайди. Эндо яхши футболчи, аммо Япония клубида унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар топилади.

— Жамоа “Жар”да ёки халқаро ўйинларда текис майдонларда ўйнайди. Олий лиганинг сафар ўйинларида ёмон стадионларда ўйнайди. Шу ҳолат жамоанинг ўйин услубини юқори даражада ушлаб туришга халақит берадими?
— Йўл ёмон бўлса, машинанинг тезлигини ошира олмайсиз, чуқурдан қочишга тўғри келади. Ачинарли аҳволдаги майдондаги ўйинлар ҳам жамоанинг бир текис ўйнашига халал беради, тезкор ўйин қилиб бўлмайди. “Локомотив” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйинда — ҳисоб 1:0 бўлиб турганида “Локо” футболчиси Зайниддин Тожиевда яхши имконият бўлганди. Майдоннинг ёмонлиги туфайли, у ўз вақтида тўпни тўхтата олмади ва яхши вазиятни қўлдан чиқарди. Мана шу — яхши ва ёмон майдоннинг фарқ катталигини кўрсатиб яққол мисол. Ҳар қандай профессионал футбол жамоаси яхши майдонда ўйнашни истайди. Бундан ташқари сафардаги ўйинларда барча жамоалар бизга қарши ёпиқ ўйин кўрсатишади. Бу ҳам бизга қўшимча қийинчилик туғдиради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:44, 17.04.2012.
Ўқилди: 5965 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.