Москванинг "Локомотив" клуби собиқ футболчиси Сергей Мандреко 50 ёшида вафот этди. Унга 2016 йили латерал амиотрофик склероздан ташхиси қўйилганди ва шу касалликдан азият чекаётганди.
Мандреко фаолияти давомида "Локомотив", "Бохум", "Герта" ва "Рапид" клубларида ўйнаган. Австрияда чемпионлик ва кубокни қўлга киритди. Футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийлик фаолиятини ҳам олиб борган. 2008 йилдан 2009 йилгача бўлган даврда «Локомотив» мураббийлар штабида ишлаган.