Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Ди Маттео: "Барселона"га муаммолар яратишга қодирмиз"

Баҳо:
+ | -

"Барселона"га қарши ЕЧЛ ярим финалининг дастлабки учрашуви олдидан "кўклар" бош мураббийи вазифасини адо этаётган Роберто ди Маттео жамоаси каталонияликларга муаммо яратишга қодир эканлигини таъкидлади.

"Тўғрисини тан олиш керак, биздан икки идеал ўйин ўтказиш талаб этилмоқда. Бироқ кейинги бир ярим ой ичида дадил ўйин кўрсатаётганимиз ўз кучимизга бўлган ишончнинг тобора мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Жамоада руҳият жуда кўтаринки, бунга "Тоттенҳэм" стидан якшанба куни қозонилган муҳим ғалабани ҳам сабаб қилиб кўрсатишим мумкин. Бизда ажойиб футболчилардан иборат кучли таркиб мавжуд ва уларнинг ҳар бирида чоғланиш билан боғлиқ кайфият жойида.

Афтидан, "Барселона" биз билан учрашишлардан кўп ҳам хурсанд бўлмаса керак ва ўтган ўйинлардаги натижалар бунга яққол мисол. Эҳтимол, улар бизнинг ўйин стилимизга қарши ҳеч нарса қила олишмас. Лекин барибир икки жамоа бир-бирини ҳурмат қилади. Барча тушуниб турибдики, чоршанба оқшомидаги ўйин ҳақиқий тўқнашувга айланади ва биз рақибимизга муаммолар туғдиришга қодирмиз.

Мессини тўхтатиш учун бутун жамоа катта ҳажмдаги ишни бажариши керак, лекин бир ўйинчини ёпишга қаттиқ уринсак, қолган тўққиз нафари бизни жазолаши мумкин. Шу сабабли фақат Мессидан келадиган хавфни эмас, умуман дарвозамиз олдидаги таҳдидларни бутунлай камайтириш пайидан бўламиз. "Барселона"га қарши ўйин ҳар бир мураббий учун ҳаётидаги бош синовлардан бири бўлса керак", — дея таъкидлади итальян мутахассиси.

Манба: championat.com
Киритилди: 01:32, 18.04.2012.
Ўқилди: 6634 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик