Туриннинг "Ювентус" клуби "Челси" ҳужумчиси Дидье Дрогбани ёзда ўз сафига чорлаш ниятида. Бу ҳақда Football-italia.net сайти хабар бермоқда.
Гап шундаки, Дрогбанинг амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз тугаши керак. Лондонликлар эса унга янги шартнома таклиф қилиш ниятида эмаслар.
Ёзда эркин агент мақомини оладиган ҳужумчига эса "Ювентус" жуда қулай такфлиф билан чиқиш ниятида.
32 ёшли ҳужумчига АҚШ ҳамда Хитой жамоаларидан ҳам таклифлар бўлмоқда, аммо ҳужумчининг ўзи европда қолиб тўп суриш ниятида эканлигини билдирган.
"Ювентус" келаси йили ЕЧЛда иштирок этади, шунинг учун ҳам ўз таркибига бу борада бироз тажрибага эга ҳужумчи таклиф этиш ниятида. Дрогба айнан шундай футболчилар сирасига киради. Унинг тажрибаси келаси мавсумда туринликларга қўл келиши мумкин дейди, Италия нашри.