Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Рўзиқул Бердиев "Металлург"га қарши ўйиндаги аламли дуранг ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин мезмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин анча асабий тарзда кечди. "Металлург" кўпроқ ҳимояга эътибор қаратиб ўйнашини билардик. Улар қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларга таяниб ўйнашди.
Охирги паллада диққат-эътиборимизни йўқотдик ва бу учун жазоландик. Биринчи таймга нисбатан иккинчи таймда кўпроқ вазиятлар яратдик. Вазиятлардан фақат биттасини голга айлантирдик. Ўйлайманки, рақибдан яхшироқ ўйнадик, аммо натижа биз ва мухлислар кутгандек бўлмади. Тайёр ғалабани қўлдан бой бердик. Шундай бўлса-да, йигитларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Улар борини бериб ўйнашди.

- Меҳмон жамоа устози хорижлик. Унинг ўйин услубига қандай баҳо берасиз?

- Бугун “Металлург” асосан ҳимояланди ва узун паслар билан ўйнади. АГМКга қарши беллашувда ҳам қарши ҳужумда ўйнаганди. Эҳтимол бу испан мураббийининг танлаган ва ёқтирган услубидир. "Металлург" футболчилари кўп вазиятларда вақтни чўзишга ҳаракат қилишди, бу эса мухлисларимизга ёқмади. Албатта, меҳмонларнинг танлаган ва қўллаган тактикаси ўзларига қўл келди.

- Ўтказиб юборилган голда рақиб футболчиси ёлғиз қолдирилди. Бу ҳимоячиларнинг айбимиди?

- Умумий қилиб олсак, кўпчиликнинг хатоси бўлди. Эътиборни йўқотмаслик керак эди. "Металлург" комбинацион стандарт вазиятларга урғу беришини билардик. Ўша вазиятда ёш ўйинчимиз Акрамов диққат-эътиборни йўқотиб, хато қилди. Гол бўлган вазиятда Умид Эргашевни хатоси бормиди деб ўйлагандим, аммо кейин билсам, тўп Ҳусниддин Алиқуловга тегиб, рикошет орқали дарвозага кириб кетган экан.

- Ғолиб Ғайбуллаев қайдномадан жой олмади...

- Ғолиб "Навбаҳор" билан баҳсда кичик жароҳат олганди. Шу боис у қайдномага киритилмади.

- Олдинда "Насаф"ни ОЧЛ плей-оффи доирасидаги "Банияс"га қарши муҳим ўйин кутмоқда. Жамоа охирги 3 ўйинда ғалаба қозона олмагани футболчиларга салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Албатта, бу борада ишлаймиз. Натижалар таъсир қилади, албатта. Бироқ бу каби ҳолатларга олдин ҳам дуч келганмиз. Ўйлайманки, йигитларни руҳий ҳолатини яхшилаймиз.

- Биздаги маълумотларга кўра, "Насаф"га Ўзбекистон Кубоги мукофот пули ва декабр ойи маоши берилмагани айтилмоқда. Бу қанчалик асосли?

- Бу нарса рост. Йўқ десам нотўғри бўлади. Ўйлайманки, бу қарздорликлар таъсир кўрсатгани йўқ. Раҳбарият тез орада бу масалани ижобий ҳал этади.

Киритилди: 23:10, 09.03.2022.
Ўқилди: 1486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.