Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Май ойида Махсус Олимпиада бўйича халқаро футбол мусобақалари ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Инклюзив таълимни ривожлантириш ҳамда имконияти чекланган кишилар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли тадбирларни амалга ошириш доирасида 8-9 май кунлари Тошкент шаҳрида Махсус Олимпиада дастурида футбол бўйича халқаро мусобақа ўтказилади.
 
Махсус Олимпиада дастурида футбол бўйича халқаро мусобақа ўйинлари икки кун давомида соат 9:00дан 15:00гача давом этади. Учрашувлар Ўзбекистон футбол федерацияси ҳудудидаги сунъий қопламали футбол майдонида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ушбу мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш доирасида Ўзбекистон футбол федерацияси мусобақаларда ҳакамлик қилиш учун 10 нафар ҳакам тайинланган.
 
Мусобақада қуйидаги ҳакамлар иш олиб боради: М.Савочкин, Р.Саҳобутдинов, И.Зоитов, Р.Маҳмудов, К.Саъдиев, В.Нажафалиев, С.Петров, О.Дачев, А.Сидорова, Ш.Шукурова.
 
Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси дастури доирасида 5-20 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 14 ҳудудида футбол мусобақалари ташкил этилди ва унда ихтисослаштирилган ва умумтаълим мактабларида таълим олувчи имконияти чекланган спортчилардан ташкил топган жамоалар иштирок этишди. Ҳудудий мусобақаларда ғолиб чиққан 14 жамоа май ойида Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси Очиқ мусобақалари доирасидаги футбол баҳсларида иштирок этади. Унда Марказий Осиё ва Россиядан ҳам жамоалар иштирок этиши кутилмоқда.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:56, 18.04.2012.
Ўқилди: 8350 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.