Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

АПЛ. Турнинг энг чиройли голлари билан танишинг!

Баҳо:
+ | -

Англия футболида яна бир тур ортда қолди. Биз мухлислар ҳар ҳафтада футбол жозибаси ва ажойиб голлардан завқ олиш имкониятига эга бўламиз. АПЛ ўз услубида – жамоавий голлардан тортиб, футболчилар индивидуал маҳоратининг энг юқори даражаларини намоён қила олади. Бугун эса ўша, биз айтаётган голлар шодасидан энг яхшилари санаб ўтилади (28-тур).

1. Харви Барнс («Лидс»га қарши)

Умуман олганда, «Лидс» ўтган турни ёмон ўтказмаган эди. Жесси Марш ўзининг бошқарувини бундай бошланишини кутмагани аниқ, албатта. Афсуски, «Лестер» ушбу тўқнашувда ўзига керакли очкони суғуриб олди. Учрашувдаги ягона голга эса Харви Барнс муаллифлик қилган эди. Ушбу голда захирадан тушган Келечи Ихеаначонинг хизматлари катта бўлди.

2. Олли Уоткинз («Саутгемптон»га қарши)

«Астон Вилла» бир қадар ўйини ўнгланган «Саутгемптон»ни шармандали мағлубиятга учрата олди. Ҳисоб эса 4-0 билан мезбонлар фойдасига ҳал бўлади. «Вилла Парк»даги илк голга Уоткинз муаллифлик қилган эди. Ҳаммаси бир зумда юз берди: Уоткинс биринчи тегинишдаёқ ҳаммасини ҳал қилади. «Астон Вилла»нинг Twitter саҳифаси ушбу голга «ҳаракатдаги назм» деб таъриф берганди.

3. «Арсенал» ва «Уотфорд» ўйинидаги ҳар 5 та гол

Ҳа, биз доим ҳам бундай ўйин ҳамда голларни кўравермаймиз. Чунки жамоаларнинг менталитети турлича бўлади. Аммо ушбу баҳсда ҳар икки томон имкон борича ғалабага ҳаракат қилди «Викариж Роуд»да киритилган ҳар 5 та гол ҳам «сеҳрли» эди. Агар ушбу голлар ичидан энг яхшисини танлаш керак бўлса, у ҳолда Кучо Эрнандеснинг қайчи услубидаги зарбасини келтирамиз. Шунчаки, мукаммал!

4. Жейдон Санчо («Манчестер Сити»га қарши)

«МЮ» мухлислари мағлубиятдан хафалигини биламиз. Аммо уларнинг севиклилари урган гол ўта ажойиб эди. Гол қарши ҳужумдан ҳосил қилинди. Нуқтани эса Санчо устамонлик билан ясади. Унинг голини нишонлашида ҳам ургандаги каби совуққонлик акс этганди.

5. Ҳарри Кейн («Эвертон»га қарши)

«Эвертон» 28-турдан ўрин олган ўз уйидаги баҳсда «Тоттенхэм»га чора қўллай билмади. «Шпорлар» ўша кеча жавобсиз нақ 5 та гол уришни удда қилишди. Улар ичида Кейннинг иккинчи голи энг чиройлиси сифатида эътироф этилади. Метт Доэртининг кроссини Кейн тўхтатмасдан, чап оёқда, дарвозанинг пастки бурчагига жойлайди. Бу эса ўйинга қўйилган мантиқий якун эди. Ҳа, ўшанда биз мухлислар ушбу голдан завқ олгандик. Аммо Френк Лэмпардни бундай қилган дея олмаймиз...

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:56, 10.03.2022.
Ўқилди: 1330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.