Суперлига 2-тури доирасидаги “Қизилқум” – “Бунёдкор” (3:1) ўйинидан кейин навоийликлар устози Никола Лазаревич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин худди кутганимиздек кечди. Биринчи таймда бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Шу билан бирга, рақибларда ҳам яхши имкониятлар юзага келди. Биринчи бўлимда гол уриб олганимиз фойдамизга ишлади, бу иккинчи таймда эркинроқ ўйнашимизга туртки берди. Рақиб кучли эди, охиригача кураш олиб борди.