"Челси" бош мураббийи Томас Тухель жамоани тарк этиш нияти йўқ.
The Telegraph нашрининг маълумотига кўра, германиялик мутахассис клуб атрофида юз бераётган воқеалар фонида "Челси"дан кетмоқчи эмас. У жамоани ёқтиради ва имкон бўлса, шу ерда фаолиятини давом эттиради.
Аввалроқ "аристократлар"нинг асосий титул ҳомийси Three жамоа билан келишувни тўхтатган эди.