"ПСЖ" дарвозабони Кейлор Навас Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг "Реал"га қарши жавоб учрашувида жамоа дарвозасидан Доннарума жой олишини билганидан сўнг жаҳли чиқди, деб хабар беради L'Equipe.
Манбага кўра, Навас Мадрид клубида 5 мавсум ўтказганлиги сабабли "Реал"га қарши "Сантяго Бернабеу" стадионида ўйнашни хоҳлаган.
35 ёшли коста-рикалик футболчи жорий мавсумда "ПСЖ" сафида 21 та ўйинда майдонга тушди. 23 ёшли италиялик ҳисобида 13 та ўйин бор.