Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Эдита Миробидова ОФК элит ҳакамлиги учун 23 апрелда дастлабки синовдан ўтади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик рефери Эдита Миробидова ОФК элит ҳакамлар рўйхатига киришга ҳаракат қилаётгани ва бу йўлда ташкилот расмийлари Миробидовани кузатиш учун Тошкентга икки марта ташриф буюришлари ҳақида хабар берилганди.

Режага кўра футбол бўйича аёллар ўртасидаги XVIII Ўзбекистон чемпионати 21 апрель куни старт олади. 26 апрелга қадар чемпионлик учун кураш олиб бораётган олти клуб 1-тур ўйинларини якунлайди.

Эдита Миробидова 23 апрель куни бўлиб ўтадиган «Олимпия» (Қарши) ва «Шердор» (Самарқанд) жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб боради. «Яккасарой» стадионида бўлиб ўтадиган мазкур беллашувни ОФК кузатувчиси – хитойлик Зуо Хиуди бевосита стадиондан кузатиб боради. Учрашув соат 10:00да бошланади (чемпионатнинг қолган ўйинлари «Қибрай» стадионида бўлиб ўтади).

Бунинг учун хитойлик меҳмон пойтахт Тошкентга 21 апрель куни ташриф буюради. 17:15да ОФК кузатувчиси Сеул орқали Тошкентга келиб, «Radisson» меҳмонхонасига жойлашади. 23 апрель кунги ўйиндан кейин комиссия вакили ва ОФК элит ҳакамлари рўйхатига номзод рефери – Эдита Миробидова ўртасида сухбат бўлиб ўтади.

ОФК комиссиясининг иккинчи ташрифи 10-12 май саналарига тайин қилинган. Бу сафар Тошкентга япониялик Оива Маюми ташриф буюради. Режага кўра япониялик меҳмон «Севинч» (Қарши) - «Шердор» (Самарқанд) жамоалари ўртасидаги ўйинда Эдита Миробидовага баҳо беради. Бу ўйин ҳам «Тўқимачлик» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:54, 19.04.2012.
Ўқилди: 7849 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3660]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2803]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2605]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2275]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1961]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1903]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1623]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1521]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1479]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1441]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик