Томас Тухель нейтрал мухлислар «Челси»ни қўллаб-қувватламаслигидан хавотирда эмас.
Шу ҳафта Буюк Британия «кўклар»нинг хўжайини Роман Абрамовичга қарши санкциялар жорий қилди, унинг барча активлари музлатиб қўйилди.
- «Челси» - «Нюкасл» учрашувини нейтрал мухлислар ғолибни кўришни истамайдиган ўйин дейиш мумкинми?
- Балки шундайдир, лекин бу мени хавотирга солмайди. Мен ғалаба қозонишимизни хоҳлайман. Бу осон бўлмайди, чунки «Ньюкасл» жуда кучли жамоа.
Узр, лекин нейтрал мухлислар кимни ғалаба қозонишни хоҳлашлари менга унчалик қизиқ эмас. Охир-оқибат, ҳамма чиройли футбол кўришни ва завқланишни хоҳлайди, биз шу учун ўйнаймиз" - деди Тухел.