"Фиорентина" клубининг собиқ бош мураббийи Синиша Михайлович Сербия футбол федерацияси таклиф қилган шартномага рози бўлди, дея хабар беради Sky Sport Italia.
Яқин кунларда Синиша Михайлович Сербия терма жамоаси бош мураббий сифатида расман таништирилади. Унинг олдига терма жамоани ЖЧ-2014 га олиб чиқиш вазифаси қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, кузда Сербия термаси Евро-2012 саралаш босқичида ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган ва финал қисмига чиқа олмаган эди.