Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Александр Глеб: "Мессига боладай муомала қилиш керак"

Баҳо:
+ | -

Россиянинг "Крилья Советов" клуби яримҳимоячиси "Барселона" сафида Месси билан бирга тўп сурган пайтларини ҳикоя қилиб берди.

"Самарада мендан тез-тез Месси ҳақида суриштиришади: "Ҳақиқатдан ҳам у шундайми?" Ҳа, дейман. Суперодам. Суперфутболчи. Яна сўрашади: "Барселона"да ичадиларми?" Албатта, ичадилар. Фақат... қандайдир бошқача тарзда.

Мессига келсак, 2008 йилдаёқ уни эркалатишни бошлаб юборгандилар. Бир куни Гвардиола унга қараб овозини кўтарганди, Месси хафа бўлиб қолди. Машқларни бажармай қўйди. Кейин жамоадаги йигитлар Гвардиолага келиб: "Секинроқ. Мессига юмшоқроқ муомала қилиш керак. Худди бола каби", деганлар.

Месси инглиз тилини умуман билмайди. Шунинг учун кам суҳбатлашганмиз. Унинг жамоадаги энг яқин дўсти аргентиналик Милито эди. Улар худди ака-укадай эдилар. У шунингдек Хави, Пике, Вальдес ва Иньеста билан дўстлашган эди", - дея Глебнинг сўзларини келтиради Спорт-Экспресс.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:16, 20.04.2012.
Ўқилди: 7927 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик