Клас-Ян Хунтелар "Аякс" бошқарувига ишга кирди.
38 ёшли нидерландиялик собиқ ҳужумчи Амстердам клубининг спорт бўлимида ишлайди.
Хантелаар "Аякс" спорт директори лавозимидан бўшатилган Марк Овермарснинг ўрнига вақтинчалик тайинланган Жерри Хамстранинг ёрдамчисига айланади.
Маълумотларга кўра, Хунтелаар клуб билан 2024 йилнинг июлигача шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ футболчи 2006-2009 ва 2017-2021 йилларда “Аякс”да ўйнаган. У клуб сафида 257 та ўйинда майдонга тушиб, 158 та гол урган.
Шунингдек, у "Шальке", "Реал Мадрид" ва "Милан" клубларида ўйнагани билан ҳам мухлисларга яхши таниш.