Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Анчелотти «Реал»нинг бугуни ва келажаги қайси футболчи эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинганинг жамоага мослашиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, Камавинга 2021 йилнинг ёзида «қаймоқранглилар»сафига кўчиб ўтганди. Бунгача у Франциянинг «Ренн» жамоасида ўйнаган.

«Камавинга «Реал Мадрид»нинг бугуни ва келажаги. Ҳозирда бу аниқ бўлиб бормоқда.

Модрич, Каземиро ва Кроос фаолиятини якунласа, Камавинга, Вальверде ва «Кастиля» ёшлари уларнинг ўрнини эгаллайди», - деди Анчелотти.

2021/2022 йилги мавсумда Камавинга Испания Ла Лигаси доирасида «Реал Мадрид» сафида 17 та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида иккита гол бор.

Киритилди: 15:12, 14.03.2022.
Ўқилди: 2340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.