"Халл Сити"нинг собиқ футболчиси Аҳмад Ал-Муҳаммадининг фикрича, Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардори бўлишга лоуиқ эмас. Илгари футболчилар "йўлбарслар" сафида бирга ўйнашган.
"Ҳарри мен билан "Халл" сафида ёнма-ён ўйнадим ва менимча, у "Манчестер Юнайтед" сардори бўла олмайди. Бизга характерли ўйинчи керак ва умид қиламанки, агар у қолса кейинги мураббий қўл боғичини Роналдуга беради", - деди Аҳмад beIN Sports нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Магуайр 2019 йилнинг август ойида "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.