Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Банияс» бош мураббийи «Насаф» ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларининг "Банияс" клуби бош мураббийи Даниэл Исэйлэ кеча матбуот анжуманида иштирок этиб, "Насаф"га қарши бўладиган Осиё чемпионлар лигаси баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш учун биз учун шарафли. Саралаш ўтиб, гуруҳ босқичига чиқиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз.

Менда халқаро мусобақада иштирок этиш тажрибаси мавжуд. Руминиядаги фаолиятим давомида халқаро мусобақаларда қатнашадиган клубларга қарши ўйинларда иштирок этганман. Ушбу тажрибамни футболчиларга етказишга ҳаракат қиламан. Эртага самарали ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишга интиламиз.

Барча халқаро мусобақада иштирок этишни истайди. Ушбу мусобақа "Банияс" нималарга қодирлигини кўрсатиш учун яхши имконият.

"Насаф"нинг бир нечта ўйинларини томоша қилдик ва уларни таҳлил қилдик. Бу жамоа яхши ҳимоя чизиғига эга. "Насаф" осонликча таслим бўлмайди. Бу жамоа тўп билан енгил ҳаракат қилади. Шу боис, эртанги ўйин осон бўлмаслигини биламиз.

Жамоамиз сафида Аҳмад Шодия майдонга туша олмайди, қолган футболчилар ўйинда иштирок этишга тайёр. Сўнгги 3та ўйинда ғалаба қозонганимиз учун футболчиларнинг кайфияти юқори. Бу эса ОЧЛда кейинги босқичга чиқишимиз учун бизга ёрдам беради. Мен футболчиларимга ишонаман", — деди руминиялик мутахассис.


Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:12, 15.03.2022.
Ўқилди: 5046 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.