Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

ЕЧЛ. Гол уришдан тўхтамаётган «Аякс» ўз майдонида «Бенфика» клубини қабул қилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Бугун Чемпионлар Лигаси нимчорак финал доирасидаги жавоб ўйинлари ўтказилади. Улардан бири Амстердамда «Аякс» ҳамда «Бенфика» жамоалари ўртасида кечади.

Биринчи ўйинда нима бўлганди?

Жамоаларнинг Португалияда кечган баҳсида жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилган. Учрашувнинг 18-дақиқасида Душан Тадич «Аякс»ни олдинга олиб чиққан ва орадан 8 дақиқа ўтиб, Алленинг автоголи мувозанат тикланишига сабаб бўлганди. Франциялик ҳужумчи 3 дақиқадан сўнг рақиблар дарвозасини ишғол этиб, ўз айбини ювади ва жамоасини олдинга олиб чиқади. Иккинчи бўлимда Роман Яремчекнинг 72-дақиқада киритган голидан кейин таблодаги ҳисоб 2:2 кўринишига келади ва учрашув мазкур ҳисобда ўз якунига етганди.

 

Жамоаларнинг тахминий таркиблари

«Аякс»: Онана, Ренш, Шюрс, Мартинес, Блинд, Эдсон Алварес, Бергуйс, Гравенберх, Антони, Алле, Тадич

«Бенфика»: Влаходимос, Жилберто, Отаменди, Вертонген, Грималдо, Вайгл, Таарабт, Эвертон, Гонсалу Рамос, Рафа Силва, Дарвин Нунес.

Учрашувдан олдин иккала жамоа бош мураббийлари ҳамда жорий мавсум ЕЧЛнинг 7 ўйинида 11 гол киритгган Себастьен Алленинг фикрларини тақдим этамиз.

«Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг: "1 январдан бери Нидерландиядаги энг яхши ўйин намойиш этаётган жамоамиз. Биз «Алкмаар»ни ўз уйида мағлуб этдик ва «Бенфика»га сафар ўйинида ҳам яхши натижа қайд этдик. Биз ўйинимизни яна бир неча фоизга яхшиласак, «Бенфика»ни мағлуб этишимизга ишонаман.

Голларимиздан келиб чиқсак, бу йилги Чемпионлар Лигасидаги саёҳатимиз омадли бўлганини айтиш мумкин. Аммо, спортчи сифатида максимал натижага эришишни истаймиз. Олдимизда бажариш керак бўлган яна бир чақириқ турибди. Имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз. Бу «Бенфика»ни мағлуб этишдан бошланади".

«Аякс» ҳужумчиси Себастьен Алле: "Португалия жамоалари футбол ўйнашни ва ҳужум қилишни ёқтиришини ҳамма билади. Бу томондан улар «Аякс»га ўхшаш. Бу жамоалар иккита мамлакатнинг гранд клублари ҳисобланишади ва бир хил усулда ўйин намойиш этишади. Бу ўйинда иштирок этиш ва томоша қилиш зўр ҳиссиётларни беради".

«Бенфика» устози Нелсон Вериссимо: «Аякс»дек қийин рақиб тўсиғидан ўтиб олишимиз учун юқори даражада бўлишимиз керак. Аммо, биринчи ўйин олдидан айтиб ўтганимдек, ушбу қарама-қаршиликда имкониятлар тенг. Биз бунга ишонамиз. «Аякс» бизни ҳурмат қилади, биз уларни ҳурмат қиламиз. Бу ўйинда заиф нуқталар қайерда эканлиги, ҳудудлардан қандай фойдаланиш кераклигини аниқлаймиз, худди мушук-сичқон ўйини каби бўлади".

Учрашув Тошкент вақти билан бугун тунда (01:00) ўтказилади.

Манба: uefa.com
Киритилди: 12:18, 15.03.2022.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.