"Лион" "Галатасарой" ҳужумчиси Карим Актуркўғлуга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Goal нашри.
Манба берган хабарга кўра, француз клуби 23 ёшли туркияликни кузатиб бормоқда ва ёзги трансфер ойнасида уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Актуркўғлу 2021/22 йилги мавсумда "Галатасарой" сафида 42 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали футболчини 11 миллион еврога баҳоламоқда.