Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

ЕЧЛ. «Лилль» – «Челси» баҳси ўтказилмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган «Лилль» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви ўтказилмаслиги мумкин.

"L’Équipe" тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқи томонидан Роман Абрамовичга расман санкция қўлланилгач, юқоридаги ўйин бекор қилиниши мумкин. «Челси», УЕФА ва Европа иттифоқи бу ҳақда хабардор қилинишган.

«Европа иттифоқи томонидан эълон қилинган санкция ҳақидаги эълонда истиснолар ёзилмаса, "Лилль" - "Челси" ўйини ўтказилмай қолиш эҳтимоли юқори», – деди вазият билан яхши таниш бўлган манба.

Буюк Британия Абрамовичга нисбатан санкция жорий қилгач, «Челси»га мавсум охирига қадар фаолиятини давом эттириш учун махсус лицензия берилди. Франциядаги ўйинни ўтказиш учун ҳам Европа иттифоқи "Челси"га лицензия бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, лондонликлар дастлабки ўйинда «Лилль» устидан 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:12, 15.03.2022.
Ўқилди: 5238 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.