Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Насаф» ОЧЛ гуруҳ босқичига, «Сўғдиёна» ОФК кубогига йўл олди

Баҳо:
+ | -

«Насаф» Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичидан ўрин олган ягона баҳсни Бирлашган Араб Амирликларининг «Банияс» клубига қарши ўтказиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳимояда ишончли ҳаракат қилиш билан биргаликда, керакли пайтда тўпни яхши назорат қилиб, самарали ҳужумлар ташкил этишди. Шундай ҳужумлардан бири 27-дақиқада самара берди. Соловьёв ўнг қанотдан чиройли узатма билан чап қанотдан жарима майдонига кирган Насруллаевни тўп билан таъминлади. Шерзод эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда қаршиликларнинг ҳаракатлари янада ишончлироқ чиқди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида вакилларимиз ҳисобдаги фарқни иккитага оширишди. Жаримадан етказилган узатмани Алиқулов бош билан рақиб дарвозаси олдига узатди. Баҳром Абдураҳимов тўпни тўхтатган бўлса, Норчаев дарвозани забт этди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда "Насаф" учинчи голни уриши шарт эди. Мозговойнинг узатмасидан кейин Семир Смайлагич яқин масофадан гол ура олмади — дарвозабон тўпни қайтариб қолди.

Шу тариқа, "Насаф" Осиё чемпионлар лигаси "E" гуруҳидан ўрин олди. "Сўғдиёна" эса ОФК кубоги мусобақасида иштирок этадиган бўлди.

ОЧЛ, саралаш
"БАНИЯС" (БАА) - "НАСАФ" (Ўзбекистон) - 0:2 (0:1)
Голлар: Шерзод Насруллаев (27, ассист — Соловьёв), Ҳусайн Норчаев (75, ассист — Абдураҳимов)
Огоҳлантиришлар: Фаваз Авана (69), Холид ал-Ҳашмий (86) — Акмал Мозговой (34)
"Банияс": Фаҳад ал-Данҳаний, Ҳамис Солиҳ, Ивкович, Холид ал-Ҳашмий, Ҳусайн Аббос, Суҳайл ан-Нуубий, Алварес Суарес, Фавас Авана, Эйса ал-Маазмий (Аҳмад Рабия 66), Хименес, Муҳаммад Рашид (Аҳмад Абунамус 75).
"Насаф": Умиджон Эргашев, Ҳусниддин Алиқулов, Шароф Муҳитдинов (Баҳром Абдураҳимов 68), Дилшод Саитов, Иван Соловьёв (Суҳроб Нуруллоев 60), Ҳусайн Норчаев (Семир Смайлагич 90+1), Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров (Алибек Давронов 90+1), Дарко Станоевич, Умарбек Эшмуродов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:17, 15.03.2022.
Ўқилди: 3897 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.