Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Ильнур Хазигалиев ва Отабек Валижонов жароҳатидан фориғ бўлишди

Баҳо:
+ | -

Футболда футболчиларни ҳеч ким жароҳатдан кафолатламаган. Футболчининг ёрқин ўйин намойиш этишига ҳам айнан жароҳат салбий таъсир кўрсатади. Мавсумга тайёргарлик кўриш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида машғулот олиб борган учун сафарга отланган “Шўртан” жамоаси сафида Ильнур Хазигалиев ҳам бор эди.

Кетма-кет икки йил “Шўртан” таркибида жуда яхши ўйин намойиш этган Хазигалиев кутилмаганда Дубайдан жароҳат билан қайтиб келди. Жароҳат Ильнур Хазигалиевнинг майдонга тушишига тўсқинлик қилди ва мана 4-тур якунига етган бўлишига қарамай, маҳоратли ярим ҳимоячини ҳали “Шўртан” таркибида расмий ўйинларда кўрганимиз йўқ.
Шунингдек, 2-тур доирасида бўлиб ўтган “Шўртан”-“Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги баҳсда жиддий жароҳат олган Отабек Валижонов ҳам “Бунёдкор” ва “Металлург” жамоаларига қарши майдонга тушмади. Мана шу футболчиларнинг ҳозирги тақдирларини билиш мақсадида, клуб матбуот хизмати раҳбари Одилбек Толиповга мурожаат қилдик:

— Ҳақиқатдан ҳам, Ильнур Хазигалиевнинг Дубай шаҳрида ташкиллаштирилган йиғиндаги жароҳати ҳозиргача ўзининг салбий тарафларини кўрсатиб келди. Клубимиз шифокорлари Ильнур Хазигалиевни тиббий текширувдан ўтказишди ва муолажалар олиб боришди. Хайриятки, ярим ҳимоячимиз жароҳатдан фориғ бўлди ва бугун бўлиб ўтган “Бухоро” - “Шўртан” жамоалари ёшлари ўртасида кечган учрашувда бир тайм ҳаракат қилди. Насиб қилса, эртага асосий таркибга ҳам ёрдам беришга тайёр туради.

Отабек Валижоновга келадиган бўлсам, Отабек собиқ жамоасига қарши жонини жабборга бериб ўйнади ва бир қатор қўполликлардан сўнг, унинг суяги ёрилди. Маълум муддат гипсда юрди ва куни кеча гипс олиб ташланди. Тезкор ярим ҳимоячимизнинг ҳам ҳозирги кунга келиб соғлиги жойида. “Бухоро” жамоасига қарши олиб борилган машғулотлар жараёнида тўлиқ меҳнат қилди. Билишимча, бош мураббий Игорь Криушенко уни эртага асосий таркибда майдонга туширса керак — дейди, клуб матбуот хизмати вакили Одилбек Толипов.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 06:25, 21.04.2012.
Ўқилди: 6609 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.