«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа унинг жамоаси ҳозирда соврин учун курашдан йироқ эканини тан олди.
Чемпионлар лигасининг 1/8 финали жавоб учрашувида «Атлетико»дан қабул қилиб олинган мағлубият «Манчестер Юнайтед»нинг жорий мавсумни қуруқ қўл билан якунлашини англатади. 2017 йилда қўлга киритилган Европа Лигаси «қизил иблислар»нинг сўнгги соврини бўлиб қолмоқда.
Де Хеанинг фикрича, бу совринсиз серия жуда узоқ давом этмоқда ва футболчилар кўзгуда ўзларига қарашлари керак.
"Биз жуда кўп йиллардан бери совринларсиз юрдик, ҳатто совринлар учун ҳам курашмаяпмиз. Биз муҳим нарсалар учун курашишни, совринлар учун курашишни ва шунчаки кучли 4-ўринни эгаллашни ва чорак финалда Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишни хоҳламаслигимизни ўзимизга тушунтиришимиз керак.
Биз Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун курашишдан йироқмиз, шунинг учун ҳамма кўпроқ ҳаракат қилиши керак» - деди Де Хеа BT Sport билан суҳбатда.