Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ёшлар Биринчилиги: «Қизилқум» яккапешқадамга айланиб олди

Баҳо:
+ | -
Ёшлар Биринчилигида 5-тур учрашувлари якунига етди. Тур доирасидаги «Нефтчи» – «Пахтакор» учрашуви бошқа санада бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
 
21 апрель куни Ёшлар Биринчилиги 5-тур учрашувлари доирасида навбатдаги учта ўйин бўлиб ўтди. «Бунёдкор» ва «Локомотив» ўртасидаги баҳс томонлар муроса кўчасини танлашди — 1:1.
 
2011 йилги Ёшлар Биринчилиги ғолиби «Насаф» эса ўз майдонида «Андижон»га мағлуб бўлди. «Бурчакдан узатилган тўпдан кейин андижонлик футболчилар томонидан йўлланган илк зарба Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Такрорий зарбани эса «Андижон» сардори Мақсуд Ҳайитов дарвоза тўриги жойлаб қўйди», - деб ёзади ўйин тақдирини ҳал қилган гол ҳақида «Насаф» расмий сайти.
 
Турнинг марказий учрашуви мусобақанинг икки етакчиси – «Олмалиқ» ва «Қизилқум» ўртасида бўлиб ўтди. Игорь Рогованов ҳамда Сарвар Холматов томонидан киритилган гол «Қизилқум»га нафақат ғалаба, балки мусобақа жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолиш имконини ҳам берди.
 
Ёшлар Биринчилиги, 5-тур учрашувлари
21 апрель, шанба
«БУНЁДКОР» (Тошкент) — «ЛОКОМОТИВ» (Тошкент) 1:1 (0:1)
Ҳакамлар: Ш. Бозоров (Наманган), Б. Жапарқулов, М. Каримов, А. Рубаков.
Назоратчи: В. Штерн (Тошкент).
Голлар: А. Раҳматуллаев (90) – Н. Ефременко (7).
Огоҳлантиришлар: Э. Расулов (9), С. Усмонхўжаев (40), Д. Ҳамидов (барчаси - «Локомотив», 90+3).
38 томошабин.
 
«ОЛМАЛИҚ» (Олмалиқ) – «ҚИЗИЛҚУМ» (Зарафшон) 0:2 (0:2)
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), А. Снетков, Р. Саҳобутдинов, А. Цапенко.
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Голлар: И. Рогованов (26), С. Холматов (35, с пенальти).
Огоҳлантиришлар: И. Мустафоев (34), А. Абдураҳмонов (40), Д. Юсуфжонов (90+5) – И. Ильин (18), С. Холматов (58), Д. Меллиев (90).
353 томошабин.
 
«НАСАФ» (Қарши) – «АНДИЖОН» (Андижон) 0:1 (0:0)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), С. Сатторов, Ф. Усмонов, Ф. Норсафаров.
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Гол: М. Ҳайитов (56).
Огоҳлантиришлар: С. Баратов (71) – А. Ғуломхўжаев (43), М. Ҳайитов (70), Д. Жамолиддинов (88).
118 томошабин.
Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 23:26, 21.04.2012.
Ўқилди: 6032 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.