Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Жалолиддин Машарипов: «Бурнимда оғриқ борлигига қарамай майдонга тушиб, жамоага ғалаба келтирганимдан хурсандман» (видео)

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони Премьер-лигасининг 5-турида «Ан-Насср» клуби ўз майдонида “Ал-Файҳа”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қувонарлиси, ягона гол 74-дақиқада миллий терма жамоамиз аъзоси Жалолиддин Машарипов ҳисобига ёзилди. Ўзбекистонлик футболчи ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз учрашувни яхши бошладик, аммо рақиб майдонда бир киши кам бўлиб қолгач, тўлиқ ҳимоявий ўйин намойиш эта бошлади. Биз эса тезроқ гол уриш мақсадида кўп хатога йўл қўя бошладик. Бу борада бизга бироз сабр етишмади.

Мураббий менга бугун ҳимояга ёрдам беришдан ташқари ҳужумга ўтишим кераклиги ҳақида ҳам кўрсатма берганди. Рақиб қизил карточка олгани туфайли, сафимизда икки нафар чап қанот ярим ҳимоячиси ўйнагани учун мен кўпроқ ҳужумга қўшилишим керак эди. Бундан ташқари, ҳимояга ёрдам беришни ҳам унутиб қўйганим йўқ.

Ҳа, аввалги баҳсда бурнимда жароҳат олгандим. Ўйиндан олдин барча мендан бу ҳақда сўради. Мен эса ҳаммаси жойида эканини айтдим. Ўз уйимизда ўйнаганимизда мухлислар биздан ғалаба кутишади. Бурнимда бироз оғриқ борлигига қарамай, бугун жамоага ёрдам бера олганимдан хурсандман. Энг муҳими биз ғалаба қозондик", — деди Машарипов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:55, 18.03.2022.
Ўқилди: 2306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.