"Барселона" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мадриднинг "Реал" клубига қарши бўлиб ўтган ўйин (1:2) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало, "Реал"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун улар Испания чемпиони эканликларини тасдиқлашди. Биз мадридликларнинг қарши ҳужумларини яхши назорат қилаётган эдик, аслида уларда вазият ҳам кўп яратилгани йўқ, ўйин охирларига бориб қупайди.
"Барселона" мухлислари олдида ўзимни ноқулай ҳис қилмоқдаман. Футболчиларимиз кейинги тўрт йил ичида максимум ҳаракат қилишди, шу сабабли фанатлар бизни тўғри тушунишларидан умидворман. Ҳозир ўйинчилар пича бўшашишлари керак, шундан сўнг "Челси"га қарши ўйинга диққатни жамлаймиз. Кўрамиз, жамоа руҳиятига зарба етмасмикин...
Пике нега ўйнамади? Майдонга фақат 11 футболчи чиқши мумкин, уларни эса ўйинга тайёрлаган тизимимиз бўйича майдонга тушираман. Тельо жуда яхши ўйин ўтказди, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам меҳнат қилди. Бу жамоада вингер ролини бажариш осон эмас. Унда вазиятлар ҳам бўлди», – дея Гвардиола сўзларини келтирмоқда AS.