«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвеш Каталония клубига бўлган муҳаббати ҳақида гапирди.
“Мен бу шаҳарга, бу клубга – «Барселона»га қайтиш учун қаттиқ курашдим. "Кўк-аноррангли" либосни кийганимда ўзимни кучли ҳис қиламан. Мен ўзимни тўн кийган супер қаҳрамондек ҳис қиляпман.
"Барселона"ни тарк этганингизда бу клуб сиз учун қанчалик муҳимлигини тушуна бошлайсиз. Миямда саволлар пайдо бўлади: "Қандай қилиб мен бу ерда эмасман? Мен бу ердан қандай қилиб кетдим? Нега мен буни қилдим?
Қандай қилиб мен клубга қайтдим? Менинг Жоан Лапорта билан муносабатларим ажойиб ва у клуб президенти бўлганида мен унга шундай дедим: “Менимча, клубга мен керакман. Агар керак бўлса, мен қайтиб келаман" У менга шундай деди: “Ҳа, кўрамиз, буни мураббий билан муҳокама қилишим керак" - деди.
Аввалига қайтиб келишни хоҳламадим, чунки, ҳамма мени нафақага чиққан деб ўйларди. Мен ўзимни кучли ҳис қиляпман, мақсадларим бор. Мен ўзимни кучли ҳис қила оладиган ва олдимга қўйган катта мақсадларга эриша оладиган жамоада бўлишим кераклигини билдим», - деди Алвеш ESPN Deportes билан суҳбатда.