"Манчестер Юнайтёд" бош мураббийи Алекс Фергюсон Лондонда бўлиб ўтадиган олимпиада мусобақаларига ҳаддан зиёд "қизил иблислар" жалб қилинаётганидан норози бўлмоқда. Турнирда Буюк Британия шарафини ҳимоя қиладиган жамоага 10 нафар "МЮ" аъзоси номзод сифатида тилга олинмоқда.
"Бу жуда нотўғри", - деб изоҳ берди Фергюсон Reuters га интервью чоғида, - "биз ахир мавсумга тайёрланишимиз ҳам керак, олимпиада эса, чемпионатга икки ҳафта қолганда тугайди"