Футболчилар ва мураббийлар доимо ўзларини жароҳатлашнинг ўзига хос усулларини «топиб» юришади. Френк Лэмпард ана шундай ҳолга тушган сўнгги машҳур инсонлардан биридир. У яқинда, «Ньюкасл»га қарши баҳсдаги жамоасининг голини нишонлаш чоғида бехосдан қўл бармоқларини синдириб олди. У ушбу вазиятга шундай изоҳ берган эди: «Мен қўлимни голни нишонлаш пайтида синдириб олдим. Мен буни қайси вазиятда содир бўлганини эслай олмайман. Суякларим жойида деб ўйлагандим. Ўйин давомида ҳеч нимани сезмадим. Аммо ундан кейин қўлим қалтираётган ва зирқираётган эди. Умуман олганда, менга буни фарқи йўқ. Чунки ўйинда ғалаба қозондик».
Қуйида футболдаги ғайритабиий жароҳатларнинг бир нечтасини келтириб ўтамиз.
Рами Каиб
Ўтган йили швед футболчиси Рами Кайиб бир неча ҳафта майдонга туша олмай қолади. Чунки у танаввул вақтида сабзи еяётиб, ўз жағини синдириб олганди. Кайиб Нидерландия жамоаси бўлган «Херенвен» сафида ҳаракат қилади. Аммо у ўзини жамоадаги ўрнини сақлаб қола олади.
Френки Де Йонг
Ўтган йили «Барселона» футболчиси Де Йонгда ҳам ўта ғалати, оғриқли ва майдонда четида қолишга мажбур қиладиган жароҳат юз беради. У «Наполи»га қарши ЕЧЛ доирасидаги баҳсда шишган қўлларини намойиш қилганди. Кейинчалик маълум бўлишича, ушбу жароҳат ари чақиб олиши натижасида юзага келган.
Рио Фердинанд
Собиқ «Манчестер Юнайтед» ҳамда Англия терма жамоаси сардори «Лидс» сафида ҳаракат қилган пайтда тиззасидан кутилмаган жароҳат олади. Фердинанд шу сабаб ўз оёғини жуда ҳам узоқ даволатган эди. Жароҳат сабаби эса маълум эмас.
Крис Смоллинг
Собиқ «МЮ» футболчиси Бали оролларида дам олаётган пайтда, бахтсиз ҳодиса юз беради. У сёрфинг учаётганида сувдаги медуза ҳужумига учрайди. Денгиз махлуқоти уни чақиб олади. Кейинчалик берилган хабарларда айтилишича, футболчи ўша онда хушидан кетган ва бошини уриб олган. Шундан кейин у анча вақт бошини бинт билан боғлаб юришига тўғри келган.
Эннер Валенcия
Собиқ «Вест Хэм» ҳужумчиси ушбу қилган иши учун мураббийлардан анча балога қолган дейишади. Нимадир юз бериб, Эннер Валенсия синган идиш устига қадам қўяди ва оёқ бармоқларини кесиб олади. Ушбу ҳодиса уни кейинги ўйиндан мосуво қилган эди.
Алан Райт
«Астон Вилла»нинг қаҳрамон футболчиларидан бири бўлган Райт бир пайтлар анча ноодатий усулда жароҳат олади. Ҳимоячи ўз Ferrari'сида кетаётиб, педалга оёғини чўзиш вақтида тиззасини жароҳатлаб олади. Шу сабаб у бир нечта ўйинни ўтказиб юборади.
Чарли Жорж
«Арсенал» афсонаси Жорж ўзини жароҳатлайди. 1971 йилги Англия кубоги соҳиби, ўз қӯлларини майса текислагич билан қирқиб олади. Ҳали ҳамки, оёғини эмас. Акс ҳолда, у ҳам узоқ вақт сафдан чиқар эди.
Сантьяго Каньисарес
«Валенсия»нинг собиқ посбони Испания терма жамоасида ўз имкониятини узоқ вақт кутади. Унга 2002 йилги Жаҳон чемпионатида имкон берилиши мумкин эди. Аммо у мусобақадан бироз илгари оёғини кесиб олиб, имкониятдан мосуво бўлади.
ИСМАТОВ Ж.