Бироз олдин Испания чемпионатининг 29-тури доирасида «Алавес» ўз майдонида «Гранада»ни қабул қилди.
Учрашув 3:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. 75-дақиқага келиб «Гранада» 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди, бироқ жамоа ирода намойиш этиб, икки бор гол уришга муваффақ бўлди ва ўзининг ғалабасиз 10 ўйинлик сериясига барҳам берди.
Маълумот учун, «Гранада» айни дам 28 очко билан Ла Лигада 16-ўринда бормоқда. «Алавес» эса ва 22 очко билан 19-ўринда қолган.
«Алавес» – «Гранада» – 2:3
Голлар: Эскудеро, 50 (0:1). Эскаланте, 53 (1:1). Вальехо, 57 (2:1). Пуэртас, 75 (2:2). Суарес, 87 (2:3).
«Алавес»: Пачеко, Теналья, Лагуардиа, Лежен, Дуарте (де ла Фуэнте, 87), Мендес, Эскаланте, Лум (Пере Понс, 78), Хоселу (Мойя, 67), Вальехо (Джейсон, 78), Риоха.
«Гранада»: Луиш Машимиану, Кини, Эскудеро, Херман Санчес, Дуарте, Нева (Соро, 57), Милья, Петрович (Этеки, 84), Кольядо (Пуэртас, 62), Молина (Мачис, 84), Узуни (Суарес, 62).