«Аталанта» ҳимоячиси Рафаэль Толой тиззасидан олган жароҳати сабаб бир ойни ўтказиб юборади, деб хабар беради Sky Sport Italia.
Футболчи Европа лигасининг 1/8 финали доирасидаги «Байер»га қарши жавоб ўйинида жароҳат олди. «Аталанта» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва умумий ҳисобда турнирнинг чорак финалига йўл олди.
Ҳимоячи тахминан бир ойдан кейин сафга қайтиши кутилмоқда. У Қатардаги жаҳон чемпионати йўлланмаси учун плей-офф ўйинларини ўтказиб юборади.
Жорий мавсумда Толой А Серияда 18 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.