Ўзбекистондаги машҳур интернет-провайдерларидан бири — TPS Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби билан шартнома имзолади.
Келишувга кўра, мазкур провайдер “Бунёдкор” футбол клубига интернет хизматини тақдим этади. Шунингдек, ушбу ташкилот “Бунёдкор” сайтини ўз хостингига жойлаштириш таклифини ҳам билдирган. Шартноманинг қолган шартлари ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.
Лекин бугун бўлиб ўтаётган “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув пайтида “Бунёдкор” футболчилари орқасида (рақам тагида) TPS рамзи туширилган футболкаларда ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек, “Жар” стадионида TPS провайдери реклама шити ҳам жойлаштирилди.