Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Про лига-2022: Мураббийлик ролида ким бор?

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг янги карвони йўлга тушди. Бу йил ҳам 10та жамоа Суперлига йўлланмаси учун курашга қўшилди. Айтиш керакки, ушбу дивизионда ҳам ўз даврининг етук футболчилари, эндиликда мураббийликка ўтган кишилар ишлашмоқда. Гап айнан кимлар ҳақида бораётгани мухлисларга қизиқлигини инобатга олиб, ушбу мутахассислар билан таништиришга қарор қилдик.

«АНДИЖОН»

Бу жамоа Суперлигага қайтишни жиддий мақсад қилган. Шу боис, Виктор Кумиковга ишонч билдирилди ва у билан келишув ўз кучида қолди. Унга эса Олег Корниенко, Анвар Абдуқодиров ва Элёр Раҳматуллаев кўмаклашишмоқда. Абдуқодиров футболчи сифатида бир вақтлари «бургутлар» шарафини ҳимоя қилган. Ажабтовур сейвлари билан водийлик ишқибозлар кўнглини олган Қобил Олимжонов эса дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритмоқда.

«АРАЛ САМАЛИ»

Хусусий сектор ихтиёрига ўтган ушбу жамоада Темур Турдиев бош мураббий ҳисобланади. У ўтган йили ҳам «Арал Самали»ни бошқарганди. Ҳозирда унга бир неча йиллар муқаддам шу жамоада ўйнаб келган Улуғбек Янгибоев кўмаклашмоқда. Маълумотларга кўра, тез орада клуб мураббийлар штабига янги мутахассислар қўшилиши мумкин.

«БУХОРО»

Фузайлов яна қутқарувчи ролига таклиф қилинди. Бу мутахассис ўтган мавсум «Динамо»ни Cуперлигага қайтарган ва самарқандлик мухлисларнинг орзуларини амалга оширганди. Аммо кутилмаганда раҳбарият Ҳаким Қаюмович билан шартнома муддатини узайтиришни истамади ва у билан хайрлашди. «Бухоро»дан тушган жиддий таклифган кўнган мутахассисга бир йўла 4 киши кўмаклашмоқда. Миллий термамизнинг собиқ ҳимоячиси Ислом Иномов, «Бухоро»нинг собиқ аъзоси Суҳроб Қобилов ва Мирислом Ҳасанов шулар жумласидан. Александр Кит эса дарвозабонлар мураббийи ҳисобланади.

«ЗОМИН»

Бир йиллик танаффусдан кейин Про лигага қайтган «Зомин» раҳбарияти бош мураббий Асқар Умаров билан келишув муддатини узайтирди. Ўтган мавсумларда унга мунтазам равишда кўмаклашиб келган Бердиёр Маъмуров ҳам вазифасида қолди. Шунингдек, «Обод»ни Суперлигага олиб чиққан ёш мутахассис Бобур Зуҳриддинов ҳам «Зомин»да иш бошлади. Бунга қадар Зуҳриддинов «Сўғдиёна» ёшлар жамоасида ҳам фаолият юритганди.

«МАШЪАЛ»

Муборак клуби раҳбарияти бош мураббий масаласида Дилявер Ваниевга ишонч билдирди. Ушбу мутахассис ўтган мавсумларда Александр Хомяковга ёрдам берганди. Собиқ ҳимоячига Илдар Сакаев маслаҳатчи сифатида ёрдам бермоқда, ваҳоланки, у аввалроқ техник директор лавозимига таклиф қилинганди. Шунингдек, футболчилик фаолияти давомида «Машъал» ва «Бухоро» шарафини ҳимоя қилган Отабек Нарзуллаев ҳам мураббийлар штабидан ўрин эгаллади.

«ШЎРТАН»

Асрор Алиқулов жамоа молиявий муаммолар гирдобида қолиб кетган бўлсада, ғузорликларни ташлаб кетмади. У бошлаб қўйган ишини давом эттириш мақсадида «Шўртан» бош мураббийи сифатида ишламоқда. Ўтган йилги мураббийлар штаби ҳам ўзгаришларсиз қолди. Аниқроғи, Ботир Қодирқулов ва Акмал Саит­қулов ассистент вазифасини бажаришмоқда. Бу йил жамоа олдига юқори вазифалар қўйилмаган бўлсада, чемпионатни кўтаринки кайфиятда ўтказишни режалаштирмоқда.

«ТУРОН»

Яйпан жамоаси қуйи лигага тушиб кетганидан сўнг Баҳром Ҳакимов вазифасида қолиши айтилаётганди. Лекин кейинчалик бош мураббий лавозимига Анвар Бердиев та­йинланди. Ўтмишнинг моҳир ҳужумчиси йилдан-йилга мураббийлик касбида маҳоратини сайқалламоқда. Бердиевга Азизхон Исомиддинов, Вадим Барнич кўмаклашишмоқда. Латвиялик Барнич асосан жисмоний тайёргарлик бўйича фаолият юритади. Дарвозабонлар билан «Қўқон-1912» собиқ футболчиси ва мураббийи Андрей Бакланов ишлаяпти.

«ҒИЖДУВОН»

Про лига дебютантида эса икки нафар мутахассис фаолият юритади. Баҳодир Шоймардонов бош мураббий ҳисобланади. Айни вақтда унга Умид Қудратов кўмаклашмоқда. Олган маълумотларимизга кўра, бугунги кунда «Ғи­ждувон»да дарвозабонлар бўйича алоҳида мутахассис йўқ.

«ЯНГИЕР-ҚУРУВЧИ»

Жорий йил ўз олдига юқори мақсадларни қўйган янгиерликларни Бекзод Қодирқулов бошқармоқда. Мураббийлар штабида унга Жаҳонгир Абдурашитов ва Муҳаммадали Файзуллаев кўмаклашишмоқда. Абдурашитов бир неча йил аввал «Зомин» клубини бошқарганди. Файзуллаев эса ўтган йили клубнинг U-18 жамоасига устозлик қилганди. Олимпия терма жамоаси ва қатор клубларда ўйнаган собиқ дарвозабон Илҳом Жуманов эса ёш киперларни шуғуллантирмоқда.

«ХОРАЗМ»

Очиғи, Александр Ежовнинг жорий йилда ҳам жамоа­да қолиши тахмин қилинганди, лекин раҳбарият у билан хайрлашди. Бўш қолган постга эса Руслан Аҳмедов таклиф қилинди. Мазкур тайинловга қадар бу мутахассис «Машъал», «Сўғдиёна», «Шўртан», «Металлург» футбол клубларида фаолият олиб борган. Мансурбек Давлетов ва Умид Тажимовлар эса мураббийлар штабида Аҳмедовга кўмаклашадиган бўлишди. Жисмоний тайёргарлик вазифасида Маъмуржон Абдуллаев ишламоқда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:24, 20.03.2022.
Ўқилди: 1944 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.