Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Миржалол Қосимов: «Икки очко йўқотдик»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» – «Локомотив» учрашувидан кейинги матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида журналистлар саволларига Миржалол Қосимов жавоб қайтарди. Бу ҳақда “Бунёдкор” расмий сайти хабар бермоқда.

- Учрашувнинг 75-дақиқасигача яхши ўйнадик. Шу вақт мобайнида бир неча вазиятлар содир этдик. Аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Тезкор гол киритилишида ҳакам ҳато қилди. Бу вазиятда Нестеровга нисбатан қўполлик ишлатилганди. Шунга қарамасдан, ўйинимизни давом эттирдик. Ҳисобни тенглаштирдик. Ғалабани ўз томонимизга оғдириш учун кўплаб вазиятлар яратдик. Лекин бошқа гол уролмадик. Сўнгги дақиқалардаги шошқалоқлик оқибатида ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Умуман олганда, бугун икки очко йўқотдик, - деди Миржалол Қосимов.

- Тезкор голга қарши тактика қўллаш мумкинми?
- Бу – футбол! Бугун ғалабага яқинроқ эдик. Бироқ юқорида таъкидлаганимдек, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик.

- «Бунёдкор» ортда қолган беш ўйинда 7 очко йўқотди. Бу чемпионликни мақсад қилган жамоа учун жуда кўп очко эмасми?
- Бунақанги старт биринчи марта кузатилиши. Бўлди, чемпионликдан маҳрум бўлдик, деб қўл силташ йўқ. Йўқотилган очколарни меҳмондаги учрашувларда қоплаш учун ҳаракат қиламиз. Бу вазиятдан чиқиб кетишимиз керак.

- «Локомотив» кейинги турда «Пахтакор»дан очко олиши мумкинми?
- Бугун кўриниб турдики, «Локомотив» очко олиш илинжида эмасди. Лекин ўйин давомида улар шунга эришишди. Шунинг учун «Пахтакор» билан ўйинда қандай натижа қайд этилишини олдиндан билиб бўлмайди.

- Негадир Дэвид Карнини майдонга туширмаяпсиз. Бунга сабаб нима?
- Мен фамилиясига қараб ўйинчи танламайман. Дэвид машғулотлар давомида ўзини кўрсатиб, асосий таркибга лойиқ эканлигини исботласин. Кейин майдонга тушади.

- Славолюб Жоржевичга нима бўлган?
- У бетоб бўлди. Кейин сафга қайтди. «Навбаҳор» билан меҳмондаги ўйинда иккита ҳато қилиб қўйди. Ҳали мавсум узоқ, эртами-кечми ҳамма майдонга туширилади.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 01:38, 23.04.2012.
Ўқилди: 6197 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10010]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4568]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2854]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2764]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2595]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2087]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1963]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1594]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1425]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик