"Аякс" қанот ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи ўзининг келажаги борасида берилган саволга жавоб қайтарди.
"Лойиҳа, шартнома, клуб номи - барчаси жуда муҳим. 2 ой қолди ва шу муддат ичида якуний қарорни қабул қиламан.
Менинг кумирим? Дани Алвес", - деди марокашлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, унинг Амстердам клуби билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида нихоясига етади.